Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги энг хавфли кўприк (видео)
Байкалорти ўлкасида Россиядаги энг хавфли кўприк аниқланди.
Таъкидланишича, кўприк чириган тахталардан иборат бўлиб, 500 метрдан кўпроқ узунликка эга ва Витим дарёси устидан 15 метр баландликдан ўтган.
“Эрталаб кўприкдан КамАЗ ўтганди. Ҳайдовчи бир ўзи, ёрдамчисиз юрган. Бу ердан катта машинада юриш учун қандай катта жасоратга эга бўлиш керак ўзи?”, деб савол билан юзланган видео муаллифи.
Кучли шамол машинани кўприкда чайқатмаслиги учун машинанинг барча ойналарини очишга тўғри келади. “Шпаллар ғичирлайди, тахталар чириган, кўприкнинг охири кўринмайди”, деб қўшимча қилган муаллиф.
Ушбу кўприк 30 йил аввал қурилган, бироқ расман фойдаланишга киритилмаган. Бироқ бу баъзи “довюрак” ҳайдовчиларга ундан юришга тўсқинлик қилмаяпти.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025