Кокаинга қарамликка қарши курашиш усули топилди
Маунт-Синай госпитали ходимлари гиёҳвандларда кокаинга қарамликни келтириб чиқарувчи G-CSF оқсилини нейтраллаш йўлини топишди. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди.
Кўп марта кокаин берилган сичқонлар миясининг мукофот билан боғлиқ соҳасида бу оқсил концентрацияси юқоридир. Мутахассисларнинг кашфиёти кокаинга қарамликка қарши дори ишлаб чиқаришда асосий роль ўйнаши мумкин.
Тадқиқотчилар кемирувчиларга миянинг юқорида қайд этилган соҳасига G-CSF фаоллигини кучсизлантирувчи оқсилни йўллашди. Инъекция тажриба остидаги жониоврларнинг кокаинга қарамлик даражасини пасайтирган.
Таъкидлаш жоизки, сичқонларда бошқа қарамлик ҳолати юзага келмаган. Олимларнинг сўзларига кўра, кокаинга қарамликни даволашга мўлжалланган препарат тез орада пайдо бўлиши мумкин, зеро G-CSF'ни нейтралловчи воситанинг хавфсизлиги исботлаб бўлинган.
Дарвоқе, Кембриж университети мутахассисларининг фикрича, кокаин истеъмол қилувчи кишилар ақли заифликка мойил бўлишар экан. Гап шундаки, ушбу гиёҳванд модда бош мияда ортиқча темир моддаси йиғилиб қолишига олиб келади. Бу эса мия ҳужайраларининг ҳалок бўлишига олиб келади.
Мавзуга оид
23:55 / 26.11.2024
Дунёда ОИВга чалиниш ва ундан ўлим 12 йил ичида кескин камайди — тадқиқот
23:37 / 25.11.2024
Салвадорда 50 млн долларлик кокаин мусодара қилинди
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024