Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туялар ботокс сабабли «гўзаллик танлови»дан четлатилди
Саудия Арабистонида туяларга бағишланган миллий фестиваль доирасида туялар ўртасидаги гўзаллик танловидан ботокс инъекцияси киритилган 12 та туя четлатилди. Маълум қилинишича, туяларнинг эгалари севимли жонзотлари чиройлироқ кўриниши учун уларнинг лаблари, лунжлари, бошлари ва тиззаларига ботокс киритишган.
Таъкидланишича, бадавийлар (кўчманчи араблар) мамлакатнинг миллий рамзларидан бири бўлган туяларни сақлаб қолиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
Миллий фестиваль бир ой давом этади. Ундан, шунингдек, мукофот жамғармаси 57 млн долларни ташкил қилувчи туялар пойгаси ҳам жой олган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025