Жаҳон | 00:20 / 24.01.2018
9742
1 дақиқада ўқилади

Африннинг ўққа тутилиши тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келди – БМТ

Фото: Sputnik Türkiye/Hikmet Durgun

Суриянинг Африн шаҳри ўққа тутилиш тинч аҳоли орасида қурбонларга, 6 минг кишининг ўз уйини тарк этишига олиб келди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди. 

“Охирги кунларда ўққа тутиш оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди”, деб айтган БМТ вакили журналистлар билан брифингда. Унинг айтишича, Туркия билан чегарадош шаҳарлар энг кучли ўққа тутишларга учрамоқда. У, шунингдек, Суриядан Туркиянинг ўққа тутилишига ҳам эътибор қаратиб ўтди. 

Унинг айтишича, 5 минг киши яқин орадаги қишлоқларда бошпана топган, яна минг киши Ҳалабга йўл олган.

Туркия қуролли кучлари 20 январда Африндаги курд қуролланган тузилмаларига қарши ҳарбий операция бошлади. Дамашқ бунга қарши чиқмоқда.

 

Мавзуга оид