Фан-техника | 23:00 / 24.01.2018
9812
2 дақиқада ўқилади

Apple ҳамёнбоп MacBook ишлаб чиқаради

Фото: Appleinsider

Apple 2018 йил охирига бориб арзонлаштирилган нархда янги MacBook'ни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Сешанба куни тақдим этилган ҳисоботда айтилишича, компания MacBook Pro'нинг унча қиммат бўлмаган муқобилига айланувчи 13 дюймли ноутбукни ишлаб чиқаради. Inverse шу ҳақида хабар берди.

Маълумот 2017 йилнинг охиридан бошлаб MacBook учун модуллар ишлаб чиқарувчи General Interface Solutions компанияси томонидан ҳам тасдиқланди. Компанияда Apple'дан янги MacBook учун кўпроқ LCD-экранларга буюртма олиш кутилаётгани маълум қилинди. 

Янги 13 дюймли модель жорий йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқади. 12 дюймли MacBook нархи бугун 13 дюймли MacBook Pro баҳоси билан бир хил  — 1 299 доллар, компания ўзининг энг арзон (1 199 доллар) MacBook Air маҳсулотидан тўлиқ воз кечиши мумкин.

Apple 12-дюймли MacBook'ни 2015 йилнинг апрелида ишлаб чиқарган. MacBook истеъмолчини ўз ўлчамлари билан ҳайратга солган MacBook Air'дан ҳам камроқ оғирликка эга. 

MacBook сериясининг ягона камчилиги — стандарт USB портларнинг йўқлиги. Қурилмада фақат битта порт бор — USB-C, зарядка учун ҳам, бошқа қурилмаларга улаш учун ҳам шу портдан фойдаланилади. Фойдаланувчи ноутбук заряди ёки қурилмага уланиш ўртасида танлашига тўғри келади. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид