Жаҳон | 15:15 / 26.01.2018
5597
1 дақиқада ўқилади

Меркелнинг рақиби: ЕИ Германия етакчилигига муҳтож

Фото: Reuters

Евроиттифоқда Германия халқаро чақириқлар олдида бу бирлашмада ўз етакчилигини тиклашига эҳтиёж бор. Бу ҳақда Германия Социал-демократик партияси етакчиси Мартин Шульц маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

«АҚШ президенти Давосда Қўшма Штатлар янги сиёсатни олиб бориши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтади. Евроиттифоққа эса кучли Германия зарур, бу Хитой ва АҚШ томонидан келувчи чақириқларга қарши туриш учун керак», - дея айтиб ўтди Шульц.

У Германия ҳукуматида коалиция яратиш бўйича канцлер Ангела Меркель билан музокаралар аввалида шундай баёнот билан чиқди. ГСДП бу музокараларда Европа сиёсатига ҳамоҳанг кун тартибини илгари сурмоқда. У, Шульцнинг сўзларига кўра, ҳаётга тезлик билан ва конструктив татбиқ этилиши лозим.

Мавзуга оид