Жаҳон | 14:31 / 26.01.2018
16548
1 дақиқада ўқилади

"Темир хоним"нинг зирҳли автобуси сотувга қўйилди

Маргарет Тэтчер. Фото: wikipedia.org

Қачонлардир Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчернинг Шимолий Ирландия бўйлаб тури учун қўлланган ARMORED автобуси автотураргоҳда суратга олинди. The Sun шу ҳақида хабар берди. 

Бир пайтлар юқори технологияли транспорт ҳисобланган автобусни сотишмоқчи, у ўқ ва шовқин ўтказмайдиган дераза ойналари ҳамда 36 кишига мўлжалланган ўриндиқлар билан таъминланган. Таъкидланишича, автобус тўлиқ ишчи ҳолатида, шунингдек, ясси шиналарга эга. 

Уни жиҳозлашга 5 миллион фунт стерлинг сарфланган. Энди эса 17,5 тонналик транспорт воситаси 25 минг фунт стерлингга сотилмоқда. 

Фото: The Sun

Ушбу автобус деярли 40 йил аввал Тэтчер хоним учун махсус қурилган, бунга 1984 йилнинг октябрида Брайтондаги меҳмонхонада унинг жонига қасд қилинишга уриниш сабаб бўлган. Ҳужум натижасида "темир хоним"нинг ўзи омон қолган бўлса-да, 5 киши ҳалок бўлган. 

Мавзуга оид