Илон Маск Falcon Heavy ракетасининг биринчи парвози санасини маълум қилди
Энг янги Falcon Heavy ракета-ташувчисининг биринчи парвози 6 февралда амалга оширилиши белгиланди. Бу ҳақда SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск маълум қилди.
“Falcon Heavy ракетасининг биринчи парвозини 6 февралда Канаверал бурнидаги “Аполлон” 39A майдончасидан амалга оширмоқчимиз”, деб ёзган Маск твиттерда.
25 январда SpaceX ракетани ўт олдириш синовини ўтказди. Бундан аввал синов икки марта бекор қилинган. Компания одатга кўра парвоздан бир неча кун олдин ўт олдириш синовини ўтказади.
Falcon Heavy ракетаси Falcon 9 ракетаси негизида қурилган, унинг биринчи поғонаси марказий қисмида 9 та ва ён томондаги тезлаштирувчи блокларда 2 тадан, жами 27 та Merlin 1D двигатели билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
20:36 / 12.09.2024
Тарихда илк бор профессионал бўлмаган астронавтлар очиқ космосга чиқди
21:36 / 10.09.2024
SpaceX биринчи шахсий тадқиқот миссиясини учирди. Нопрофессионал астронавтлар очиқ космосга чиқади
18:16 / 08.09.2024
Маск тўрт йилдан кейин одамлар Марсга учишини эълон қилди
23:37 / 29.08.2024