Спорт | 10:10 / 29.01.2018
3947
3 дақиқада ўқилади

«Байер» иккинчи ўринга кўтарилди. Бундеслигада тур ўйинлари (турнир жадвали)

Германия чемпионатининг 20-турида «Байер» «Майнц» устидан ғалабага эришди. Леверкузендаги «Бай-Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Леон Бэйли ҳисобни очди ва «Байер»ни олдинга бошлади, 68-дақиқада Венделл пенальтини аниқ ижро этиб, «аптекачилар» жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади.

Эндиликда «Байер» очколари сонини 34тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. «Майнц» 20 очкоси билан 15-ўринда.

Бу тур доирасида «Ҳанновер» «Вольфсбург»ни қабул қилди. «HDI-Арена» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг минимал устунлиги билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 72-дақиқада Юнус Малли томонидан урилди.

«Вольфсбург» чемпионатда 3 декабрдан буён илк ғалабасига эришди ва 5 учрашувдан иборат бўлган ғалабасиз сериясига якун ясади.

Бундеслига турнир жадвалида энди «Ҳанновер» 27 очко билан 10-ўринда, «Вольфсбург» 23 очкоси билан 13-ўринда жойлашган.

Германия чемпионати
20-тур

Байер – Майнц 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 48 Бэйли, 2:0 – 68, пенальти Венделл.
Байер – Лено, Бендер (Хенрихс, 64), Та, Бендер, Венделл, Баумгартлингер (Кор, 28), Арангис, Брандт (Хавертц, 82), Фолланд, Бэйли, Аларио.
Майнц – Центнер, Гбамен, Хак, Диалло, де Йонг (Берггрен, 61), Донати, Бросински (Хольтманн, 61), Сердар, Латца, Муто (Уджа, 75), Квайсон.
Огоҳлантиришлар: Бэйли (2), де Йонг (18), Донати (67).

Ҳанновер 96 – Вольфсбург 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 72 Малли.
Ҳанновер 96 – Чаунер, Антон, Сане, Элез (Бебу, 66), Зорг (Бенсхоп, 85), Швеглер (Караман, 75), Фоссум, Остжолек, Клаус, Харник, Фюллькруг.
Вольфсбург – Кастельс, Верхаг, Брума, Кнохе, Тиссеран, Герхардт, Арнольд, Штеффен, Дидави (Реджбецай, 84), Малли (Юнг, 90), Осимхен.
Огоҳлантиришлар: Тиссеран (41), Герхардт (59), Швеглер (62), Харник (77), Арнольд (90).

Тур ўйинлари

Фото: Бундеслига

Турнир тўпурарлари

Фото: Бундеслига

Турнир жадвали

Фото: Бундеслига
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид