Иқтисодиёт | 10:00 / 29.01.2018
15240
2 дақиқада ўқилади

Табиий монополияларнинг солиқдан қарзлари 455 миллиард сўм деб баҳоланмоқда

Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати 2017 йилга якун ясаб, мамлакат табиий монополистлари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга кўра, Ўзбекистонда табиий монополия тоифасига кирувчи 148 та ташкилот мавжуд, деб хабар бермоқда Kommersant.uz.

Барча компанияларнинг СТИР кодлари ҳам келтирилган. Нашр Давлат солиқ қўмитаси онлайн-сервисидан фойдаланиб, 148 та табиий монополиянинг 127 тасида мавжуд солиқдан қарздорлик умумий ҳажмини ҳисоблаб чиқди. Улардаги умумий қарздорлик суммаси 455 714 831 920,46 сўм ёки, ЎзР МБ курси бўйича, 55 820 521,72 долларни ташкил қилади.

Қиёслаш учун: 455 714 831 920,46 сўм – бу 2017 йил биринчи тўққиз ойидаги барча юридик шахслардан келиб тушган солиқларнинг 42 фоизидир.

Энг кўп қарздорлик Қашқадарё вилоятига тўғри келади – 226 097 586 245,5 сўм, энг кам қарздор ташкилотлар Навоий вилоятида жойлашган – 12 484 007,63 сўм.

Энг йирик қарзга эга компаниялар сирасида қуйидагиларни келтириш мумкин:

1. “Муборакнефтгаз” МЧЖ  – 222 212 059 225,28 сўм
2. “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” (Бухоро НҚЗ) – 99 552 881 698,29 сўм
3. “Ўзтрансгаз” АК – 70 624 803 365,53 сўм

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Сирдарё вилояти “Сувоқава” ДУК, шунингдек Улуғбек посёлкаси Таъмирлаш-қурилиш фойдаланиш бошқармаси каби ташкилотлар қарздорликлари миқдори ДСҚ сайтида акс этмаган. 

Мавзуга оид