Жамият | 23:00 / 30.01.2018
82112
2 дақиқада ўқилади

Андижонлик тўрт эгизак чақалоққа исм қўйилиб, ота-оналарига совғалар берилди

Бундан уч кун аввал Андижон перинатал марказида Олтинкўл туман, Қўштепасарой қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган Мадинахон Абдувоҳидова бирданига тўрт чақалоқни дунёга келтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Марказ шифокорлари томонидан берилган маълумотларга кўра, тўрт чақалоқ 26 январь куни -  800, 1800, 1950, 1815 грамм вазнга эга ҳолда туғилган.

Вилоят перинатал Маркази бош шифокори билан боғланганимизда, тиббиёт ходими онанинг соғлиги қониқарли ҳолатдалиги, чақалоқларнинг сутка давомида тажрибали мутахассислар назоратида эканлигини билдирди.

фото:kun.uz

Бугун Андижон вилоят адлия бошқармаси ва Олтинкўл туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими эгизакларга - Султонбоев Муҳаммадсодиқ, Султонбоев Муҳаммадсолиҳ, Султонбоев Муҳаммадисҳоқ ва Султонбоев Муҳаммадсафо исмлари билан туғилганлик гувоҳномаси ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.

фото:kun.uz

Олтинкўл туман ҳокими Бахтимурод Каримов ва туман мутасаддилари чақалоқларнинг дуркун ва соғлом улғайишлари учун уларнинг ота-оналарига энг керакли бўлган анжомлар ва уй-рўзғор буюмларини совға қилди.          

фото:kun.uz

               

 KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид