Жаҳон | 23:37 / 30.01.2018
12082
1 дақиқада ўқилади

Боливиядаги осма йўл Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Фото: screenshot

Боливиядаги осма йўл дунёдаги энг узун осма йўл сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Унинг узунлиги 30 км ни ташкил қилади. У ёрдамида одамлар тоғда жойлашган Ла-Пас ва Эль-Альто шаҳарлари орасида ҳаракатланадилар.

Бир шаҳардан иккинчисига 4 та автобус ёрдамида етиб олиш мумкин. Бунга 1,5-2 соат вақт кетади. Осма йўлда эса бунга бор-йўғи 25 дақиқа кетади. Осма йўл кабиналарида интернет ҳам мавжуд.

Осма йўл кўпроқ “ҳаво метроси”га ўхшайди. Йўл 3500 метрдан кўпроқ баландликдан ўтган. Ундан ҳар куни камида 160 минг киши фойдаланади. 2030 йилга келиб уни кенгайтириш мўлжалланмоқда. Шунда ундан кунига 300 минггача киши фойдалана олади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид