Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mercedes электромобиллар ишлаб чиқарувчи 6 та завод қуради
Mercedes-Benz компанияси моделларини электрлаштириш режасини бажаришга киришди. Компания яқин 5 йил ичида Германия, Франция, АҚШ ва Хитойда 6 та янги завод қуради, деб хабар бермоқда Electrek нашри.
“Электромобилларимиз 3 та қитъадаги 6 та заводда ишлаб чиқарилади. Биз бозорнинг барча сегментларлари – Smart ForTwo’дан бошлаб катта йўлтанламасларгача электр версияларини яратмоқчимиз”, деб айтган Mercedes-Benz Cars’нинг дивизион кенгаши аъзоси Маркус Шефер.
Шефернинг айтишича, бундан ташқари, компания ўз заводларида аккумуляторлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. “Батареялар ишлаб чиқарувчи “глобал тармоқ” яратиш эвазига биз тўхтовсиз етказиб беришларни таъминлашимиз, баъзи ҳолларда эса экспортга ишлашимиз мумкин бўлади”, деб айтган Шефер.
Аккумуляторларни янги заводлар ёнида ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:10 / 25.03.2025
Mercedes ўз хоҳиши билан ишдан бўшайдиган ходимларига 500 минг еврогача пул таклиф қилмоқда
16:20 / 17.10.2024
Париж автосалонида “пуфак”ка ўхшаш мини электромобил намойиш этилди
07:50 / 17.10.2024
Ўзбекистонда электромобиллар савдоси рекорд даражага етди
11:50 / 10.10.2024