Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:41 / 30.01.2018
9171
1 дақиқада ўқилади
Ўт ўчирувчилар сув тугаб қолгани туфайли ёнғинни бартараф эта олишмади
Фото: Thomas Mukoya/Reuters
Кения пойтахти Найроби шаҳридаги турар-жой туманидаги ёнғинда тўрт киши ҳалок бўлди, тахминан 6 минг инсон уйидан маҳрум бўлди, сабаби ўт ўчирувчиларда сув тугаб қолган. Бу ҳақда маҳаллий парламент аъзоси Никсон Корир маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN.
«Ўт ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келишди, бироқ, афсуски, уларда сув бўлмаган. Бизда энг яхши анжомлар бор, лекин сувнинг йўқлиги туфайли улар ҳеч нарса қила олишмади», - дея айтиб ўтди Корир.
Қайд этилишича, ёнғинни ўчиришга саккиз соат вақт сарфланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш