Жамият | 23:10 / 30.01.2018
78442
2 дақиқада ўқилади

Водий вилоятлари “заправка”ларида яна икки-уч километрли навбатлар юзага келди

Фото: Kun.uz

“Метан газ қуйиш шохобчаларида аҳвол жуда чатоқ. Эрталаб икки соат паст босимда беришяпти. Ҳайдовчилар 5-6 соатлаб навбатда турганини кўриб раҳмингиз келади”, дейди Наманган вилоятининг Уйчи туманидан алоқага чиққан KUN.UZ ўқувчиси.

Андижон   ва  Фарғона вилоятларида ҳам худди шу ҳолат. Аҳоли хонадонларида иситиш учун табиий газ муаммоси, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам газ муаммоси... Газ идорасига тадбиркор мурожаат қилса: “Аҳолига беряпмиз”, деган жавоб олади.

Ёқилғи қўйиш шохобчаларининг тизимли ишламаслиги аҳолига жуда ноқулайликлар туғдирмоқда. Йўлкира икки-уч баробар ошган. Вилоят газ идораларидан “заправка”лар бўйича саволга бир хил жавоб эшитасиз: “Трансгаз” оз беряпти”.   “Нега ундай?” дейсиз, жавоб йўқ. Ахир вилоят ўз газ истеъмолини қоплаётган бўлса, газни бериш керак эмасми?

Айни пайтда, Тошкент ёки бошқа вилоятдан Қамчиқ довони орқали водийга автомашинада йўлга чиқсангиз, албатта, газ баллонингизни тўлдириб, бакингизни лиқ қилиб келинг. Бўлмаса, сутканинг ярмида умрингиз кутиш билан ўтади.      

 

Мавзуга оид