Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати Apple’га нисбатан суриштирув бошлади
АҚШ Адлия вазирлиги ҳамда Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси iPhone аккумуляторлари билан боғлиқ можарони биргаликда суриштирувдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда The Verge хабар қилмоқда.
Идоралар Apple эски iPhone моделларида процессорлар ишининг атайин секинлашиши ҳолатини яшириб, шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузганини аниқлаши керак. Шу билан бирга, Франция ва Италияда ҳам Apple’га нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Россияда ҳам компанияга қарши бир нечта даъво аризалари билан чиқишган.
Аввалроқ, Apple компанияси баъзи эски iPhone моделлари унумдорлигини атайлаб пасайтириши маълум бўлгандан кейин юзага келган “тушунмовчилик” учун узр сўраганди. Баёнотда айтилишича, бир йил аввал чиққан iOS 10.2.1 янгиланмаси iPhone 6, iPhone 6 Plus, iPhone 6s, iPhone 6s Plus ва iPhone SE смартфонлари унумдорлигини уларнинг батареялари узоқроқ ишлаши ва смартфонлар ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммолардан қочиш учун пасайтиради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025