Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонлик 9 яшар қиз жаҳон рекордини янгилади
Кейинги пайтда тахтакўпирлик 9 яшар Жансулув Татлимуратованинг жаҳон рекордини янгилагани тўғрисидаги хабар шов-шув бўлиб кетди.
“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, Тахтакўпир туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича шуғулланиб келаётган Жансулув ўтган йилнинг 8 декабрида Тошкентда бўлиб ўтган ноёб қобилиятли болаларнинг “Индиго” спорт мусобақаси финалида темирни 5 дақиқа тишлаб турди ва жаҳон рекордини янгилади. Ундан олдинги энг яхши натижа 4 дақиқаю 30 сония эди.
— Жансулув 3 ёшидан бошлаб спорт мактабимизга қатнай бошлаган, — дейди рекордчининг устози, бадиий гимнастика бўйича мутахассис Гулсара Ондасинова. — Ўтган даврда у жуда кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди. Жумладан, 2015 йил 31 декабрда Тошкентда ўтказилган “record.uz-2015” мусобақасининг финал босқичида “Энг эгилувчан пластик қиз” деган эътирофга сазовор бўлди. Ушбу мусобақанинг 2016 йилгисида ғолиб бўлиб, Хитой мамлакатида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Айни пайтда Жансулув мусобақанинг Россия давлатида ўтказиладиган босқичига тайёргарлик кўрмоқда.
— Қизимга кўз тегмасин, деб ҳам хавотирланаман, — дейди онаси Гулмира опа. — Чунки, уйда тайёргарлик жараёнида у ўша усулда 7 дақиқагача туришга эришди. Ҳозир устозлари уни Россияда бўладиган мусобақага 10 дақиқача тура оладиган ҳолатга тайёрлашяпти. Ишқилиб, омадини берсин.
Жансулув онасининг айтишича, Гиннеснинг рекордлар китобига хат йўлланган ва ижобий жавоб келишидан умидвор.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
11:56 / 06.02.2025