Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ФТБ раҳбари ишдан кетиши мумкин
Оқ уйдагиларнинг хавфсирашича, ФТБ (Федерал терговлар бюроси) директори Кристофер Рэй 2016 йилги сайловлар вақтида Трампнинг ёрдамчиси ортидан кузатиш чоғида хизмат ваколатлари суиистеъмол қилингани акс этган ҳужжатлар эълон қилинса, истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Телеканал манбаларидан бирининг хабар беришича, Рэй Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли билан яқинда ўтказилган учрашувда кетиши ҳақида гапирмаган, бироқ Келлининг ўзи бундай ҳолат эҳтимолга яқин эканини истисно этмаяпти. Таъкидланишича, Оқ уйдаги амалдорлар ҳам ҳужжат эълон қилинишига қарши чиқаётган разведка хизмати, ҳам уни ошкор этишни режалаштираётган АҚШ президенти Дональд Трампни қаноатлантирувчи ечимни излашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Fox News АҚШ ФТБ ва Адлия вазирлигида Трампга қарши «махфий гуруҳ» бўлгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025