Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов Андижонга ташриф буюрди
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан Андижонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатди.
Дастлаб, Умид Аҳмаджонов Андижондаги Шўрбулоқ футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюрди. ЎФА 1-вице-президенти мактаб-интернатидаги шароитлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, делегация «Андижанка» спорт базасига ташриф буюриб, бу ердаги шароитлар билан танишди. Умид Аҳмаджонов «Андижанка» жамоасининг стадионини реконструкция қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, ЎФА 1-вице-президентининг қарорига кўра 7 марта Ўзбекистон чемпиони бўлган «Андижанка» жамоаси 2018 йилги Суперлига баҳсларида иштирок этадиган бўлди.
Умид Аҳмаджонов шунингдек «Соғлом авлод стадиони»да андижонлик футбол мухлислари билан учрашди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025