Жаҳон | 21:37 / 03.02.2018
7773
1 дақиқада ўқилади

Ғарбий Африка соҳиллари яқинида бортида 22 денгизчи бўлган танкер ғойиб бўлди

Фото: youtube.com

Бортида 22 нафар ҳинд денгизчиси бўлган Marine Express нефть танкери Ғарбий Африка соҳиллари яқинида йўқолди.

Панамада қайд қилинган кема экипажи икки кундан бери алоқага чиқмаяпти. Кема экипажи охирги марта танкер Бенин соҳилларида лангарда турганда алоқага чиққан. 

Кема эгалари у қароқчилар томондан юкни талаш ёки пул ундириш мақсадида олиб қочилган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда, чунки танкер умумий қиймати 8,1 млн долларлик 13,5 тонна нефть олиб кетаётган бўлган.

Ҳиндистон кемачилик вазирлиги танкерни қидиришда ёрдам сўраб Бенин ва Нигерия ҳукуматига мурожаат қилган.

Мавзуга оид