Ўзбекистон | 18:51 / 03.02.2018
45573
2 дақиқада ўқилади

Ойлик иш ҳақининг бир куни шанбаликларга ушланиб қолиниши тўғрими? 

Фото: KUN.UZ

Меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида хабар берилди.

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун; 
ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун; 
ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
интизомий жазо сифатида қўлланилган жаримани ундириш учун.

Юқоридаги ҳолатда ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиниши учун ёзма розилик талаб этилади.

Мавзуга оид