Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига ўйинларини ўтказиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2018 йилги Суперлига баҳсларини ўтказиш тартибини тасдиқлади.
Суперлигада 12та клуб иштирок этади. Биринчи босқичда жамоалар икки даврали «уй-сафар» тизимида баҳс олиб борадилар.
Иккинчи босқичда 1-6 ўринларни ва 7-12-ўринларни эгаллаган жамоалар яна иккита гуруҳга бўлинадилар ва «уй-сафар» тизимида майдонга тушадилар. Бунда «олтин очко» қоидаси амал қилади. Яъни 1-6 ўринларни эгаллаган жамоаларнинг 7-12 ўринлардаги жамоалар билан ўтказган учрашувларидаги барча натижалар чиқариб ташланади. 1-6 ўринларгача бўлган жамоалар ўртасидаги ўйинлардаги очколари сақлаб қолинади. Шунингдек, 7-12 ўринлардаги жамоалар очколари ҳам худди шу тарзда ҳисобланади.
Натижада, бир мавсум давомида клублар 32та ўйинда майдонга тушадилар.
Про-Лигада 1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлигага тўғридан тўғри йўл олади. Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа Про-Лигага тушиб кетади. Про-Лигадаги 2 ва 3-ўрин соҳиблари Суперлиганинг 10 ва 11-ўринлардаги жамоалари билан ўтиш баҳсларида иштирок этадилар.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
19:51 / 12.02.2025
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди
20:13 / 22.01.2025