Спорт | 11:40 / 05.02.2018
16918
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» футболчисига ўйин вақтида ирқчилик қилинди

Испания чемпионатининг 22-тури доирасида «Эспаньол» — «Барселона» учрашуви вақтида мезбонлар жамоаси ҳужумчиси Серхио Гарсия меҳмонларнинг франциялик ҳимоячиси Самуэль Умтитига ирқчилик қилган.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, испаниялик футболчи Умтитини негр деб атаган. Айнан шу сабаб туфайли Умтити ўйин ҳуштаги янграганидан кейин майдонни ўта ғазабланган ҳолда тарк этган. У ўйиндан кейин «Барселона» кийим алмаштириш хонасида жамоадошларига бўлган воқеа ҳақида айтиб берган.

Onda Cero маълумотига кўра, ўйин охирида кўк-анорранглилар жамоасининг бошқа бир ҳимоячиси Жерар Пике Умтитидан тинчланишини сўраб, Гарсия бу иши учун албатта пушаймон бўлишини айтган.