Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МЖТКдаги суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби қайта кўриб чиқилди
29.01.2018 йилдаги ЎРҚ-463-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий ишлар юзасидан суд ҳужжатлари қайта кўрилишини батафсил тартибга солувчи алоҳида боб киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Унда суд ҳужжатлари устидан кассация, назорат тартибида шикоят (протест) бериш (1-жадвалга қаранг), шунингдек уларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тартиби (2-жадвалга қаранг) белгиланган.
Шуниси эътиборлики, маъмурий ишлар бўйича биринчи инстанция судларининг қарорлари устидан шикоят (протест) беришнинг апелляция тартиби назарда тутилмаган. Бироқ қабул қилинган тузатишлар кучга киргунга қадар амалдаги қоидаларга риоя этиш зарур.
Маълумот учун: бугун туман (шаҳар) маъмурий суди чиқарган қарори устидан 10 кун давомида ушбу суд раиси ёхуд юқори турувчи маъмурий судга шикоят қилиш мумкин. Агар кўрсатилган муддатда қарори устидан шикоят қилинмаса, у қонуний кучга киради ҳамда кейинчалик кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқилмайди.

Қонун 1.04.2018 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025