Жамият | 01:18 / 06.02.2018
13263
1 дақиқада ўқилади

Москва аҳолиси кучли қордан кейин оммавий равишда белкурак харид қила бошлади

Фото: Артем Дергунов / «Коммерсантъ»

Москва ва Москва вилоятидаги рекорд даражадаги қор ёғиши қор тозаловчи анжомларга талабнинг кескин ошишига сабаб бўлди. 

Жумладан, ҳафта ичида белкуракларга талаб 11 марта, қор тозаловчи қурилмаларга 8 марта ошиб кетган. Шунингдек, автомобиль учун мўлжалланган аксессуарлар, мисол учун, ойналар учун чўткаларга талаб 7 мартага ошган.

Маълум қилинишича, энг арзон белкуракни (ушлагичи ва сопи бўлмаган вариант) 64 рублга, энг арзон қор тозалагични эса 2,3 минг рублга сотиб олиш мумкин.

Москвада қаторасига 2-кун қор ёғмоқда. Биринчи кун – 4 февралда ёққан қор миқдори ойлик меъёрнинг 122 фоизини ташкил қилган. Изғирин оқибатида 2 мингтага яқин дарахт қулаган, 100 дан кўпроқ авиарейслар ушланган, бир киши ҳалок бўлган ва 5 киши жароҳат олган. Об-ҳаво мутахассислари яқин кунларда ёғингарчилик давом этишини прогноз қилишмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид