Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ADWEEK ҳафталиги бўлиб ўтади
Тошкент шаҳридаги International Hotel Tashkent меҳмонхона мажмуасида 2018 йил 26 февралдан 2 мартгача ADWEEK 2017 ҳафталиги бўлиб ўтади. Яқинлашиб келаётган тадбир ҳар йили ўтказиладиган тадбирлар тақвимида ёрқин ўрин эгаллашга ваъда бермоқда.
Мазкур соҳадаги маҳаллий, шу билан бирга хорижий экспертлар иштирокидаги мастер-класс ва семинарларнинг ўтказилиши, реклама, маркетинг, ноширлик ва дизайн соҳасидаги Ўзбекистон компанияларининг маҳсулотлари намуналари, чет эллик ҳамкорлар билан тадбиркорлик битимларини кенгайтириш имкониятлари – тадбир мана шуларни тақдим этади.
Ҳафталик тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий маркетинг бозори асосий иштирокчиларининг рақобат устуворликларини ривожлантириш учун мақбул муҳитни яратишга ёрдам беради. Ҳар йилги воқеаларнинг энг ажойиби ADWEEK танлови бўлиб, танлов қудратли инвесторлар, ҳамкорлар ва кенг аудитория диққатини жалб этишга, 2017 йил маҳсулотлари ва брендларини ташвиқ этишдаги энг зўр маркетинг ва реклама қарорларини тақдирлашга қаратилади.
ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама ҳафталигида иштирок этиш кичик қисмлардан жаҳон миқёсидаги фестивалнинг ҳақиқий манзарасини яратиш имкониятини беради, ADWEEK танлови тоифасида олинган мукофотлар эса, унинг эгасининг нуфузлилиги, ижодий салоҳиятлилиги ва ўз касбининг моҳири эканининг ёрқин ва шак-шубҳасиз кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.