ЖАР‘да одамлар кобра чақиб олган сигирнинг гўштини еб заҳарландилар
Жанубий Африка Республикасидаги Мпоза қишлоғининг 60 нафар вакили, жумладан 16 нафар бола ва 4 нафар қария илон заҳри билан заҳарланган сигирнинг гўштини еб шифохонага тушиб қолдилар. Жабрланганларда қаттиқ бош оғриши ва кўнгил айниш кузатилган. Шифокорлар уларга кучли заҳарланиш ташхисини қўйганлар, деб хабар бермоқда Daily Star нашри.
Қишлоқ аҳолиси кобра чақиб олган сигирни кўчада топиб олиб, уни овқатга ишлатишга қарор қилган. Маҳаллий ҳокимият қишлоқ аҳлини кўчадан топиб олинган гўштни овқатга ишлатмасликка чақирди.
Айни вақтда жабрланганлар қандай аҳволдалиги номаълум, бироқ хабар қилинишича, улардан баъзилари маҳаллий касалхонадан яқин орадаги шаҳар шифохонасига кўчирилганлар.
Мавзуга оид
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024