Жаҳон | 21:41 / 07.02.2018
20987
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва БААда автомобилларнинг оммавий тўқнашувлари юз берди (видео)

Фото: twitter.com/Breaking911

АҚШнинг Айова штатида яхвонлик сабабли автомобиль йўлда 70 та автомобиль тўқнашиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақда Breaking911 хабар бермоқда. 

Маҳаллий ҳукумат йўл бўйлаб ҳаракатни тўлиқ тўсиб қўйган. 

Шунингдек, БАА пойтахти Абу-Дабида ҳам 6 февралда катта кўламли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Унда 44 та машина тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида 22 киши жароҳат олган. Маълум қилинишича, оммавий тўқнашувга туман сабаб бўлган. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар бермоқда. 

Полиция ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга ва тез юрмасликка чақирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид