Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5:0. Кубаликлар Uzbek Tigers’га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Кубада бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс серияси мусобақаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Cuba Domadores ва Uzbek Tigers жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.
Унда 5:0 ҳисобида кубаликларнинг қўли баланд келди.
52 кг вазнли боксчилар баҳсида Худойназар Файзов Йосбани Веитага имкониятни бой берган бўлса, 60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов Эстрада Алваресга ютқазди. 69 кг вазнда Маҳмуд Ғоипов Рониэль Иглесиасга қаршилик кўрсата олмади. 81 кг вазнда Мадиёр Саидраҳимов ҳам Хулио ла Крузга мағлуб бўлган бўлса, энг оғир вазнда Баҳодир Жалолов Хосе Гомесга ютқазди.
Эслатиб ўтамиз, Uzbek Tigers 27 февраль куни Куба ва 1 мартда Колумбияга қарши кечадиган учрашувларни Термизда ўтказади.
Мавзуга оид
20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди
21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади
22:36 / 28.12.2024
Бокс. Тўлқин Қиличев – Осиёда йил мураббийи деб эълон қилинди, яна икки ўзбекистонлик аёл боксчи тенгсиз бўлди
17:39 / 09.12.2024