Жаҳон | 08:30 / 10.02.2018
7740
1 дақиқада ўқилади
АҚШда кучли қор ёғиши туфайли 1,5 мингга яқин авиарейс бекор қилинди
9 февралда АҚШда мураккаб об-ҳаво шароити туфайли Детройт ва Чикаго аэропортларида 1,5 мингга яқин авиарейс бекор қилинди. Бу ҳақда USA Today нашри маълум қилди. Яна шунча рейс ушлаб қолинган.
Кучли қор Чикагодаги О'Хара ва Мидуэй ҳамда Детройтдаги Метрополитан Уэйн халқаро аэропортлари фаолиятини издан чиқарган.
Авиакомпаниялар тегишли тўловларсиз чипталарни бошқа санага бронлашга рухсат беришган.
Чикаго ва Детройтда мактаблар ёпилган, ўқувчиларга кўчага чиқмаслик айтилган.
Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, бу икки шаҳарда 20 смдан кўпроқ қор ёғиши мумкин.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда кўпчиликни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31