Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва яқинида йўловчи самолёт қулади
Москвадан Орскка учган АН-148 русумли самолёти Подмосковьеда, Раменск райони ҳудудида қулаб тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги фавқулодда хизматларга асосланиб хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Москва вақти билан соат 15:10да самолёт радарлардан йўқолган. У «Домодедово» аэропортидан ҳавога кўтарилганди. Унинг бортида 65 нафар йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган. Дастлабки хабарларга кўра, ушбу самолёт «Саратов авиалиниялари» компаниясига тегишли бўлган.
Манба маълумотига кўра, самолётдагиларнинг омон қолганига умид йўқ.
Айни вақтда тегишли хизматлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. ТАСС маълумотига кўра, қутқарувчилар самолёт қулагани айтилаётган ҳудудга йўл олган.
Mash хабарига кўра Раменскдаги Аргуново қишлоғи яқинида ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг илк қолдиқлари топилган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025