Жаҳон | 23:55 / 11.02.2018
8938
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 73 киши куйдиргига гумон билан шифохонага ётқизилди 

РИА Новости / Виктория Виатрис

Туркиянинг шимолида 73 киши куйдиргига гумон билан шифохонага ётқизилди. Бир касалланган вафот этган. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди. 

Воқеа Қора денгиз бўйидаги Трабзон вилоятида юз берган. Ўтган ҳафтада маҳаллий хўжаликлардан биридаги сигирда куйдирги аниқланган. Мутасаддиларнинг огоҳлантиришига қарамай, хўжалик эгаси молни сўйиб, гўштини қўшниларига улашган.

Шифохонага ётқазилганларнинг барчасида гўштни истеъмол қилгандан кейин кўнгил айниш ва мадорсизлик кузатилган. Уч кишида касаллик борлиги тасдиқланган.  

Вилоят маъмурияти ушбу воқеа тергов қилинаётганини маълум қилган. Касалланганлар яшайдиган аҳоли пунктида ҳозирча карантин киритилмаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид