Ўзбекистон | 10:53 / 12.02.2018
71861
1 дақиқада ўқилади

Ўқитувчиларга коммунал тўловлардан имтиёз борми?

Фото: РИА "Новости"

Президентнинг 2003 йил 27 мартдаги фармонига асосан 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоғидаги каналида хабар берилди.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари: 

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар учун белгиланган.

Мавзуга оид