Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғон пахта тозалаш заводида газ портлади — қурбонлар бор
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги пахта тозалаш заводида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Бу маълумот KUN.UZ манбаси томонидан тасдиқланди.
Бизга хабар беришларича, пахта тозалаш заводининг қуритиш цехида газ тўпланиб қолиши натижасида портлаш рўй берган. Ҳалок бўлганларнинг бири 1960 йилда туғилгани, иккинчиси ёшроқ йигит эканлиги маълум.

Таҳририятимизга воқеа жойидан фотосуратлар ҳам жўнатилган. Ундан кўринишича, портлаш оқибатида бино деворлари ва том қисми қулаган.
Манбанинг маълум қилишича, цех яқиндагина хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинганлик бўйича текширувдан ўтказилган бўлган. Портлаш айнан нима сабабли келиб чиққани ҳақида ҳозирча расмий маълумотларга эга эмасмиз.
KUN.UZ ушбу воқеа юзасидан аниқлаштирилган янги маълумотларни кейинроқ сизларга тақдим этади.

Мавзуга оид
12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди
09:54 / 11.05.2025
Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди
18:22 / 08.05.2025
Самарқанддаги «заправка»да портлаш ва ёнғин рўй берди. Қурбонлар бор
00:27 / 01.05.2025