Apple раҳбари режаларни ошкор қилди
Тим Кук Apple акциядорларининг ҳар йиллик йиғилишини ўтказиб, унда бошқа компанияларни қўшиб олиш бўйича режалар, Apple Park’га экскурсиялар ташкил этилмаётгани ҳамда турли тўлов усуллари ҳақида гапириб берди.
Кукнинг маълум қилишича, АҚШда 2014 йилда ишга тушган Apple Pay мобиль тўловлари ривожидан кўпроқ нарсани кутганди.
Apple акциядорларининг йиғилиши Купертинодаги Apple Park қароргоҳида бўлиб ўтди. Улардан бири бу ерда меҳмонлар учун қачон экскурсиялар ташкил этилиши билан қизиққан. Жавоб – афтидан, ҳеч қачон.
“Қароргоҳларни турлар учун очишдаги муаммо шундан иборатки, ичкарида баъзи бир махфий нарсалар бор. Биз баъзи ҳолатларни сир тутишга мажбурмиз. Шунинг учун меҳмонлар учун махсус марказни ташкил этдик, у ерда исталган киши Apple Park’ни AR-кўзойнаклар ёрдамида ўрганиб чиқиши мумкин”, - деди Apple раҳбари Тим Кук.
Кукнинг тушунтиришича, AirPods, Beats ва Apple Watch ҳақида гапираётганида “олиб юрилувчи” иборасидан фойдаланишни хуш кўрмайди. Apple раҳбарининг сўзларига кўра, аксессуарлар оммабоплиги “анча ошди”, бироқ у сотувлар ҳақидаги аниқ маълумотларни келтирмади.
Шунингдек, Кук ҳукумат билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги янги маҳсулотларни яратиш учун ҳамкорлик ҳақида айтиб ўтди.
Бундан ташқари, Тим Кукнинг айтишича, 2017 йилда Apple 19 та компанияни сотиб олди, улардан фақат 10 таси ҳақида маълумот бор, 2018 йилда янгилари пайдо бўлади.
Айтилишича, Apple 2017 йилда янги тадқиқотлар учун тахминан 12 млрд доллар сарфлади, 2018 йилда эса 20 минггача ходимни ёллаш ниятида.
Мавзуга оид
22:30 / 02.11.2024
Apple Globalstar сунъий йўлдош компаниясига 1,5 млрд доллар инвестиция киритади
00:17 / 31.10.2024
Apple М4 чипи ўрнатилган Macbook Pro’ни тақдим этди
19:39 / 29.10.2024
Apple М4 чипли янги iMac компютерини тақдим қилди
17:03 / 29.10.2024