«Усмонлилар тарсакисини емаганлар» - Эрдўған
Вашингтон яқинда «усмонлилар тарсакисини» кўриши мумкин, дея айтиб ўтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. Унинг қўшимча қилишича, НАТОнинг барча аъзолари АҚШга тенгдир. Бу ҳақда RT хабар қилган.
Туркия етакчиси Анқарада Адолат ва тараққиёт ҳукмрон партияси олдида чиқиш қилиб, шундай баёнот берди. Шу тариқа, у ИШИД билан кураш бўйича коалицияга раҳбарлик қилувчи генерал-лейтенант Пол Фанкнинг сўзларига изоҳ берди. Генерал Туркия Суриядаги Манбижга зарба бериладиган бўлса, қатъий жавоб олиши ҳақида айтиб ўтганди.
«Қатъий жавоб ҳақида гапираётганлар ҳеч қачон «усмонлилар тарсакисини» емаган», - дея айтиб ўтди Эрдўған.
Бундай ибора остида яничарилар (18-асрда Туркияда: пиёда аскарлар) томонидан очиқ кафт билан берилувчи ва кўп ҳолатларда рақибни нокаутга тушириб қўядиган ёки ҳаттоки унинг ўлимига сабаб бўладиган зарба тушунилади.
Мавзуга оид
12:30
АҚШ Су-35'нинг Аляска яқинидаги «хавфли манёври»ни танқид қилди
23:47 / 01.10.2024
Байден америкалик ҳарбийларга Исроилга ёрдам беришни буюрди
21:19 / 01.10.2024
Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилиши мумкин – ОАВ
20:41 / 01.10.2024