Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти ҳокими ишдан олинмаган
Ижтимоий тармоқлар ва бир қатор ОАВда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вазифасидан озод қилингани ҳақида тарқатилган хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Ҳоким ўз ишини бажаришда давом этмоқда.
Ўктам Барноев Бухорога ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёевга ҳамроҳлик қилмоқда. Буни давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилиб борилаётган фотосуратлар тасдиқлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 февраль куни Пешку туманида Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Давлат раҳбари ўтган йили вилоятда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, устувор вазифаларни белгилаб берди. Мирзиёев Бухорога ташрифдан энг асосий мақсад одамларни иш билан таъминлаш эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025