Ҳошиясиз Xiaomi Mi MIX 2S смартфони намойиш этилди
Ижтимоий тармоқларда янги Xiaomi Mi MIX 2S смартфони иштирокидаги илк видеоролик тақдим этилди. Унда янги қурилма бошқарув тизимидаги баъзи жиҳатларини iPhone X'дан олганини кўриш мумкин.
Намойиш этилган кадрларга қараганда, янги Mi MIX 2S дунёнинг энг ҳошиясиз смартфони бўлади. Дисплей смартфон юзасининг 97 фоизини эгаллаган.
Фронтал камера учун экраннинг ўнг томон юқори қисмида кичик ўйма қилинган, суҳбат динамикаси ҳам юқорига жойланган. Бироқ бу гаджетда икки асосий камера ва дактилоскопик сканер йўқ.
Модель Android 8.0 Oreo операцион тизими билан таъминланган. Қурилма асосида топ саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори ва Adreno 630 график тезлатгичи ётади.
Xiaomi Mi MIX 2S смартфони 8 Гб оператив ва 256 Гб доимий хотирага эга. Асосий камера 12 Мп'га мўлжалланган.
Шунингдек кейинчалик смартфон янги илғор элементлар билан жиҳозланиши ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024