Исроил молия вазири Фаластин бош вазири билан учрашди
Исроил молия вазири Моше Кахлон 19 февралда Фаластин бош вазири Рами Ҳамдаллоҳ ва молия вазири Шукри Бишар билан учрашганини маълум қилди. Ушбу учрашув АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш қароридан кейин томонларнинг энг юқори даражадаги алоқаси бўлди.
Таъкидланишича, бундай форматдаги алоқалар мунтазам ўтказиб келинади ва одатда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига қаратилади.
Кахлон фаластинликларни Исроил билан деярли 4 йил аввал узилиб қолган тинч музокараларни тиклашга ва АҚШ воситачилигини рад этмасликка чақирганини маълум қилган.
Ўз навбатида Фаластиннинг ВАФА ахборот агентлиги учрашувда қолган масалалар қаторида Исроил ҳукуматининг турар жойлар қуриши қарори муҳокама қилинганини маълум қилган.
“Фаластин томони Исроил ҳукумати Ғазо секторидан блокадани олиш бўйича ўз мажбуриятларини бажариши ва Ғазо секторида иқтисодий шароитларни енгиллаштириш ва иқтисодий ҳаётни жонлантириш учун одамлар ва маҳсулотларнинг шимолий ва жанубий ҳудудлар ҳамда Ғазо ва ташқи дунё орқали ўтиши учун кўмак кўрсатиши зарурлигини таъкидлаб ўтган”, деб айтилган ВАФА хабарида.
Фаластинликлар АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йил охирида Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилгандан кейин АҚШ хизматларидан воз кечгандилар.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
13:52 / 22.11.2024