Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида туристик полиция ишга тушди
Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш доирасида Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил қилинди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Бугунга келиб Бухоро вилоятида бошқарма таркибига 45 кишидан иборат штат киритилди. Уларнинг тасарруфида махсус белгига эга автобуслар ва автомобиллар мавжуд.
Автотранспорт видеокузатув тизими билан жиҳозланган, бу вазиятни таҳлил қилиш ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриш имконини беради.

Туристик полиция ходимлари чет тилларини билишади, этикет асосларига доир етарли билимга эга, уларнинг ёнида хариталар, персонал планшет-компьютерлар бўлиб, бу электрон таржимонлар ва электрон ахборот тизими маълумотлар базасидан фойдаланиш имконини беради.
Бошқарувнинг асосий вазифаси сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий таҳдидлардан ўз вақтида огоҳлантириш, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда кўмак беришдан иборат.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025