Жамият | 10:25 / 21.02.2018
9768
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Товар-хомашё биржаси «SMS-хабарлаш» бўйича қатор хизматларини тақдим этмоқда

Фото: ЎзРТХБ

“ЎзРТХБ” АЖ Play-mobile контент-провайдер билан биргаликда мижозларни SMS-хабарлаш бўйича бир қатор лойиҳаларни жорий қилди. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳалар биржанинг AVTORAQAM савдо платформасида фаолият юритувчи онлайн аукцион иштирокчилари, ҳамда биржа савдоларида минерал ўғитларни харидорлари сифатида қатнашиб келаётган фермер хўжаликлари учун тақдим этилмоқда.

Автоҳаваскорлар SMS-хабарлаш хизмати орқали қизиқтираётган авторақамларни савдога қўйилиши бўйича маълумотларни тезкор олишлари, ҳамда муайян лотга обуна бўлиб, унинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб боришлари мумкин. Бу эса мижозга қизиқтираётган авторақам бўйича савдо вақтини ўтказиб юбормаслик ва сотиб олинган авторақам тўловини амалга оширишнинг аниқ вақти ва уни рўйхатдан ўтказиш жойини билиб олиш имконини беради.

Биржанинг мазкур хизматига уланиш учун avtoraqam.uzex.uz вебсайтида мижознинг шахсий кабинетидаги "SMS" саҳифасига ўтиш ва офертани қабул қилишнинг ўзи кифоя. Хизмат учун ойлик абонент тўлови 10 000 сўмни ташкил этади. Ўз навбатида SMS хабарлар хизматга уланиш пайтида кўрсатилган телефон рақамига келиб тушади.

Биржа томонидан SMS-хабарлаш бўйича жорий этилган иккинчи хизмат тури фермер хўжаликларига бепул асосда тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа минерал ўғитларни фермер хўжаликларига биржа савдолари орқали сотиш бўйича ишлаб чиқилган тажриба лойиҳаси доирасида ишга туширилди. Минерал ўғитлар бўйича шаклланган котировкалар фермерлар томонидан рўйхатдан ўтказилган мобил алоқа рақамига ҳафтада икки марта автоматик равишда юборилади.

Хизматга уланиш бўйича саволлар билан биржанинг Call-марказига (+99871) 213-33-30, шунингдек ҳар куни 24 соат давомида фаолият юритадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш хизматининг 11-62 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали мурожаат қилиш мумкин. www.uzex.uz.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид