Ўзбекистон | 12:18 / 21.02.2018
6748
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон билан янги кенгаш тузилади

Фото: UzReport

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ишбилармонлар кенгаши тузилади, деб хабар берди “Халқ сўзи” нашри.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамовнинг айтишича, мазкур кенгашнинг биринчи йиғилиши президентнинг Тожикистонга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида ташкил этилади.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон томонидан билдирилган. Кенгашда ҳар икки мамлакат тадбиркорларини қизиқтирадиган масалалар муҳокама этилади.

Кенгаш доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қарийб 15 млн АҚШ долларига тенг экспорт-импорт шартномаларини имзолаш кўзда тутиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид