Жаҳон | 09:57 / 24.02.2018
21624
2 дақиқада ўқилади

«Давлатнинг ҳозирги ҳолати даҳшатли» - Кучма

Фото: Сергей Гриц/AP

Украина собиқ президенти Леонид Кучманинг маълум қилишича, Украина ҳеч қачон тўлақонли давлат бўлмаган, у давлатнинг ҳозирги ҳолатини даҳшатли, деб атади. Бу ҳақда «Украина.ру» ёзмоқда.

«Украина ҳеч қачон тўлақонли давлат бўлмаган, украиналикларнинг бугунги ҳолати эса даҳшатли. Ички маҳсулотнинг 75 фоизи – бизнинг қарзларимиз. Бу даҳшатли. Уларга ким пул тўлайди? Ҳозир Халқаро валюта жамғармаси бермаса, дефолтни эълон қилиш керак бўладими?» - дея айтиб ўтди Кучма.

Унинг сўзларига кўра, давлатнинг ҳозирги аҳволига Олий рада депутатлари айбдор. Шунингдек, у аҳоли ҳаёти даражаси ва миллий иқтисодиёт ҳолатидан кўра, сайловлар ҳақида кўпроқ гапиришаётганига эътибор қаратди.

«Биз Мюнхен конференциясини катта умид билан кутгандик. Бироқ Украина у ерда энг пастки ўринда турди. Гўёки биз у ерда йўқдекмиз. Агарда у ерга президент бориб, биз Европа харитасида эканимизни эслатмаганида, ёддан ҳам чиқариб юборишган бўларди. Мана шу қўрқинчли. Бунинг устида бош қотириш керак», - дея қўшимча қилиб ўтди Кучма.

Мавзуга оид