Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дўконда ишловчи она-бола жиноятчининг “додини беришди” (видео)
22 февралда АҚШнинг Талса шаҳридаги дўконга милтиқ билан қуролланган жиноятчи бостириб кирганда, у ерда ишловчи икки аёл унга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Аёллар она-бола бўлганлар.
Жиноятчи кассадаги пулни тортиб олмоқчи бўлган ва дастлаб барчаси у ўйлагандек кетган. Бироқ шу куни дўконда ишлаган она-бола бунга йўл қўймаганлар. Аёллар касса столи остида яширинган тўппончаларни олиб, жиноятчига ўқ уза бошлашган.
Улар шу тариқа жиноятчини қочишга мажбур қилишган, бироқ у дўконга яна қайтиб, аёлларнинг каттасидан тўппончани олиб қўймоқчи бўлган. Бу орада аёлнинг қизи жиноятчига бир неча марта ўқ узишга улгуради ва жиноятчини яралайди. Аёллар жиноятчи олинган жароҳатлардан ўзини бошқара олмай қолганидан фойдаланиб, кўчага қочиб чиқишган.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, жиноятчи полициячилар келгунча қочиб кетишга улгурган, бироқ олган жароҳатлари унга панд берган. Жиноятчи шифохонага мурожаат қилган ва ўша ерда қўлга олинган.
Таъкидланишича, айни вақтда жиноятчи оғир аҳволда жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Аёлларга деярли ҳеч нарса қилмаган, фақат улардан бири бошидан енгил жароҳат олган.
Мавзуга оид
08:44 / 08.04.2025
Олмазор туманида дўкон ёниб кетди
13:21 / 16.12.2024
Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда ёрдам ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 11.09.2024
426 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланди
10:27 / 08.07.2024