Иқболжон Холдоров кубаликларга қарши жангга қандай тайёрланиш кераклиги ҳақида гапирди
WSB йўналишида мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси аъзоси Иқболжон Холдоров Кубанинг «Cuba Domadores» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган бокс кечасидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— WSB мусобақалари янги мавсуми мен учун энди бошланмоқда. Ҳозирча бу йилда жангларида иштирок этмагандим. Биринчи жангдаёқ энг жиддий рақибга қарши жанг олиб борамиз. Албатта рақиб бегона эмас. Самарқандда бўлиб ўтган жангда ҳам «Cuba Domadores»га қарши жанг қилганмиз. Мураббийлар билан олдинги тўқнашувларимиз видеоёзувини кўриб, таҳлил қилиб хатоларимиз устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, машғулотлар жараёнида барча камчиликларимизни бартараф этдик. Эртага бўлиб ўтадиган жангларда олдинги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилиб, юртимизга ғалаба олиб келамиз деган умиддаман.
— Кубанинг айёр, қарши ҳужумларга асосланган жанглари айниқса, сиз каби ёш, эҳтиросли, кўпроқ ҳужумга ташланадиган боксчиларга ноқулай саналади. Жаҳон чемпионати финалида ҳам бу кўринди. Эртанги жанг олдидан бу борада ҳам ишладингизми?
— Тўғри кубаликлар қарши ҳужумларда кўпроқ жанг қилади. Лекин биз уларнинг қандай услубда жанг қилиши мумкинлигини ўйлаб тайёргарлик кўра олмаймиз. Агар шундай қиладиган бўлсак, жанг пайтида улар бутунлай бошқача тактика танлайдиган бўлса, чалғиб қолиб нима қилишимизни билмай қолишимиз мумкин. Энг яхшиси рингга ҳар қандай ҳолатга, ҳар қандай тактикага қарши тайёр бўлиб чиқиш. Рингга чиққандан кейин вазиятга қараб тактика танланади.
Ўтган сафар улар кўпроқ ҳимоядан ҳаракат қилган. Бунга қарши тайёргарлик кўришимизни билишади. Шу боис улар ҳам тактикани ўзгартириши мумкин. Шу сабабдан ҳам биз барча жиҳатларни ҳисобга олиб тайёргарлик кўрдик. Эртангни жангда буни мухлисларга кўрсата оламиз, деб ўйлайман», дея гапириб ўтди Холдоров KUN.UZ мухбирига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
10:20 / 12.05.2019
Ўзбекистонлик боксчилар «Губернатор кубоги»да умумжамоа бўйича биринчи ўринни эгаллашди
11:30 / 05.05.2019
Ўзбекистонлик боксчилар Санкт-Петербургдаги халқаро турнирга йўл олишди
10:55 / 28.02.2019
AIBA Бутунжаҳон бокс сериясининг Ўзбекистон босқичини ташкил этиши мумкин
14:49 / 22.02.2019