Фан-техника | 08:12 / 26.02.2018
14042
1 дақиқада ўқилади
Nokia‘нинг “банан” телефони қайта сотувга чиқарилмоқчи
Nokia бренди остида қурилмалар ишлаб чиқарувчи HMD Global Барселонадаги Mobile World Congress тадбирида Nokia 8110 модели қайта сотувга чиқарилишини маълум қилди. Бу ҳақда Quartz хабар бермоқда.
Эгилган корпус ва олд панелида ҳимояловчи қопқоғи бўлган телефон 1996 йилда ишлаб чиқарилган. Қурилма шакли сабабли “банан” деб ном ҳам олган ва “Матрица” фильмида кўрсатилгандан кейин оммалашиб кетган.
Телефоннинг янгиланган версияси қора ва сариқ рангда тақдим қилинади. Телефон 4G-тармоғи ва Wi-Fi’га улана олади ва унда бир нечта оммавий дастурларда ишлаш мумкин бўлади. Қурилманинг нархи 79 еврони ташкил қилади.