Ёмғир туфайли Бухородаги тарихий объектни сув босди (Фото)
2018 йилнинг 26 февраль куни ёққан кучли ёмғир туфайли Бухоро шаҳрининг қадимий қисмидаги тарихий бинолардан бирини сув босди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Қайд этилишича, бу ҳақда мазкур шаҳарда яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган.
У жойлаштирган суратлар ва видеони кўриб, гап Чорминор мадрасаси ҳақида кетаётганини англаш мумкин. Суратларда Чорминорнинг ҳовлиси сувга тўлгани яққол кўриниб турибди.
Табиий ҳодиса юз берган жойга ўт учириш ва фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимлари етиб келган.
Чорминор мадрасаси ҳақида: Чорминор мадрасаси халифа Ниёзқул томонидан 1807 йилда барпо этилган. У пешайвонли масжид, мадраса, кутубхона, ҳовуз ва ҳужралардан иборат. Мураккаб тархли тўртта минора (мезана)га эга. Кутубхонага минора орқали чиқилган. Мустақиллик йилларида Чорминорнинг кириш қисми миноралари, ҳовуз ва мадраса таъмирдан чиқарилди ва асл ҳолига келтирилди.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
21:11 / 17.09.2024
“Кўп нарса молиялаштиришга боғлиқ” — Тошкентни тошқинлардан қутқариш режаси тайёрланмоқда
13:54 / 10.09.2024