Ўзбекистон Будапештдаги минтақалараро учрашувда иштирок этди
2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этди.
«Вишеград гуруҳи»да Венгрия раислиги доирасида таклиф этилган «В4 + Марказий Осиё» вазирлар форумида Венгрия, Полша, Словакия, Чехия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари турли соҳалардаги икки томонлама ва минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилди.
Ўзбекистон делегацияси чиқишида қайд этилганидек, мамлакат мавжуд иқтисодий, интеллектуал ва илмий-техникавий имкониятларни инобатга олган ҳолда «Вишеград гуруҳи» давлатлари билан ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларни кенгайтириш тарафдоридир.
Мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш ва чуқур ўзгаришлар олиб бориш, хорижий шериклар билан, аввало Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, кўп йиллик Афғонистон муаммоси нуқтаи назаридан минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган сиёсий кун тартибнинг асосий қисмлари билан учрашув иштирокчилари таништирилди.
Форумда делегациялар томонидан минтақалараро ҳамкорликнинг янги формати умумий шаклда қўллаб қувватланди.
Шу куннинг ўзида вазирлар форумида иштирок этган делегациялар раҳбарлари Венгрия бош вазири Виктор Орбан томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
15:00 / 16.10.2024
Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани
08:51 / 11.06.2024
30 июндан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилади
11:52 / 24.05.2024
Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда
08:06 / 21.08.2023