Фан-техника | 16:15 / 01.03.2018
4631
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ADWEEK ҳафталиги доирасида халқаро конференция ўтказилди 

Фото: ADWEEK

Тошкентдаги International меҳмонхонасида тантанали очилиш маросимидан сўнг, ADWEEK Маркетинг конференцияси ва Маркетинг ҳамда реклама кўргазмаси ўтказилмоқда.

ADWEEK Маркетинг конференцияси икки кун мобайнида (28 февраль - 1 март) бўлиб ўтмоқда. У тақдимотлар, уста дарслар шаклида ўтказиляпти. Ҳафталик ташкилотчилари томонидан Ўзбекистондаги маркетинг ва реклама соҳасидаги долзарб масалалар, муаммолар, вазифалар ва тенденцияларни муҳокама қилиш учун профессионал майдонча яратилди.
 
Маркетинг ва реклама кўргазмасини ўтказишдан мақсад – маҳаллий маркетинг бозори асосий қатнашчиларининг ютуқларини намойиш этиш ҳамда рақобатбардош устунликларини ривожлантириш. Бунда қуйидаги йўналишлар бор: реклама агентликлари, дизайн студиялари, веб-студиялар, полиграфия компаниялари, медия агентликлари, маркетинг агентликлари, видеомаҳсулотлар, сувенирлар ва бошқаларни ишлаб чиқарувчилар. Кўргазма уч кун давом этади (28 февраль - 2 март) ва иштирокчиларни тақдирлаш маросими билан якунланади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид