Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
99 ёшли австралиялик сузувчи янги рекордни ўрнатди
Австралиялик сузувчи Жорж Коронс 99 ёшида 50 метр масофага сузиш мусобақасида рекорд ўрнатди.
100-104 ёшлилар гуруҳида иштирок этган қария масофани 56,12 секундда сузиб ўтди, деб хабар беради BBC.
Жорж 2018 йил апрель ойида 100 ёшга тўлади. У мусобақада ёлғиз ўзи иштирок этди ва 2014 йилда ўрнатилган, 1 дақиқа 31 сонияга тенг бўлган аввалги рекордни янгилашга муваффақ бўлди.
Мусобақадан сўнг, Коронс эришган натижасидан мамнун эканини айтди. Шунингдек, уни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Спортчи ёшлигида профессионал сузувчи бўлганини, бироқ, Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, бу ишини ташлаб қўйганини, фақат 80 ёшга кирганида яна бассейнга қайтганини айтди.
Энди Жорж 3 март куни 100 метрга сузиш бўйича мусобақада иштирок этади. У 3 дақиқа 23 сонияга тенг бўлган рекордни янгилашга жиддий бел боғлаган.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025